Ҳурматли Алоқабанк мижозлари диққатига

Банк картасидаги пул маблағларининг ҳамда ўтказмалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ZOOMRAD мобил иловасида картадан картага ўтказмалар (Р2Р) амалиётлари шартларига 2023 йил 1 февралдан ўзгаришлар киритилди.

Унга кўра ZOOMRAD мобил иловасида:

FACE ID орқали идентификациядан (тасдиқланган мақомидаги) ўтган фойдаланувчи учун бир марталик 100 млн.сўм, бир ойлик 5 млрд. сўм;

Идентификациядан ўтмаган фойдаланувчи учун бир марталик 5 млн.сўм, бир ойлик 500 млн. сўм. миқдорида лимитлар ўрнатилди.

2023 йил 1 февралдан Р2Р амалиётлари учун қуйидаги миқдорда комиссиялар белгиланди.

Uzcard тизимида эмиссия қилинган карталар ўртасидаги ўтказмалар учун:

Алоқабанк банк карталари ўртасида амалга оширилган ҳар бир ўтказма суммасидан 0% (ноль фоиз);

Ўзаро бошқа банк карталари ўртасида ҳамда Алоқабанк ва бошқа банк карталари ўртасида амалга оширилган ҳар бир ўтказма суммасидан 0,5% (ярим фоиз);

HUMO тизимида эмиссия қилинган карталар ўртасидаги ўтказмалар учун:

Бунда амалга оширилаётган ўтказма суммаси ёки ушбу ўтказма суммаси фойдаланувчи томонидан календар ой давомида амалга оширилган жами ўтказмалар суммаси билан биргаликда 50 000 000 (эллик миллион) сўмдан ортиқ бўладиган бўлса амалга оширилаётган ўтказма суммасидан банк комиссияси ундирилади.

HUMO ва UZCARD карталари ўртасидаги ўтказмалар учун:

Алоқабанк банк карталари ўртасида амалга оширилган ҳар бир ўтказма суммасидан 0% (ноль фоиз), бошқа ҳолларда 0.5% (ярим фоиз)